Asosiy / Kutubxona / “Замонавий оилада, фарзанд тарбиясида миллий ва умуминсоний қадриятларни шакллантириш масалалари”

220
sahifa
2022
yil
Kitob
“Замонавий оилада, фарзанд тарбиясида миллий ва умуминсоний қадриятларни шакллантириш масалалари”
Таҳрир ҳайъати:, Мавлонов Б., Мусурманова О., Эгамбердиева Н., Анжуман материаллари тўплами (30-сентябрь 2021-йил), Ходжаев С., Абдуроманов Х., Исмайлова Р., Сайдвалиева Х., Алимов С.
Kitob haqida
“ЗАМОНАВИЙ ОИЛАДА, ФАРЗАНД ТАРБИЯСИДА МИЛЛИЙ ВА УМУМИНСОНИЙ ҚАДРИЯТЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ” МАВЗУСИДАГИ РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАНИ МАТЕРИАЛЛАРИ ТЎПЛАМИ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 10-июндаги “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузурида “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 367-қарори асосида мамлакатимизда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти ташкил қилинди. Мазкур қарорда маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлаш соҳасидаги устувор йўналишларни шакллантиришда иштирок этиш, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш соҳасидаги долзарб муаммоларга бағишланган илмий, илмий-амалий конференциялар, семинарлар ташкил этиш вазифалари белгилаб берилди. Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 78-Ф-сонли фармойиши асосида республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник тадбирлар режасига биноан “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтида 2021-йил 30-сентябрь куни “Замонавий оилада, фарзанд тарбиясида миллий ва умуминсоний қадриятларни шакллантириш масалалари” мавзусида республика илмий-амалий анжумани ўтказилди. Мазкур тўплам конференцияда қилинган маърузалар материалларини ўзида жамлайди. Мазкур тўплам материалларидан фойдаланилганда муаллифлик ҳуқуқини эътиборга олган ҳолда конференция тўпламига ҳавола берилиши шарт. Тўпламга киритилган маърузалар материаллари мазмуни муаллифларнинг шахсий илмий-назарий ёндашуви ва қараши сифатида талқин қилинади. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти илмий кенгашининг 2021-йил 6-октабрдаги 10-сон мажлисида муҳокама қилинган ва нашрга тавсия этилган.
Nashr yili
2022
Sahifalar
220 ta
Ko'rishlar
16
Yuklab olishlar
0