Asosiy / Kutubxona / Фуқаролар йиғинлари ходимлари фаолиятини манзилли ташкил этиш бўйича услубий тавсиялар.
96
sahifa
2021
yil
Kitob
Фуқаролар йиғинлари ходимлари фаолиятини манзилли ташкил этиш бўйича услубий тавсиялар.
А.Бўстонов, Т.Ўринов, А.Сеитов, Т.Тоғайқулов
Kitob haqida
Мазкур услубий қўлланманинг муаллифлари А.Бўстонов, Т.Ўринов, Т.Тоғайқулов, А.Сеитовлар. Услубий Қўлланма Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 февралда Фарғона вилоятига сафари доирасида Фарғона шаҳридаги “Шодиёна” маҳалласига кутилмаган ташриф жараёнида аҳоли билан учрашиб –“ Фарғонага бугун янги ҳоким қўйдик. Кўп режаларни кўрдик. “Маҳаллабай” ишлаш тизимини жорий қилмоқчимиз. Маҳаллада қандай ишлаймиз, нималар қиламиз, мана шуларга эътибор беряпмиз. “Шодиёна” маҳалласининг ҳам эртанги куни, йўлларнинг асфалти, электр энергияси, гази - шуларни бошқача тарзда қилмоқчимиз. Шунинг учун ўзим айланиб юрибман ”, - дея қилган мулоқатидан келиб чиқиб тузилди. Қўлланмада маҳаллаларда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган тизимни жорий этиш бўйича амалга ошириладиган ишлар, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва ўринбосарларининг (фуқаролар йиғини раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича (профилактика инспектори), оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ҳамда ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосарларининг), маслаҳатчиларнинг (фуқаролар йиғини раисининг ёшлар масалалари бўйича ҳамда кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчиларининг) вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар ҳамда “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаси, “Кексалар маслаҳати” гуруҳи, “Фидокор ёшлар” жамоатчилик патруль гуруҳи ва “Бувижонлар мактаби” жамоатчилик кенгаши томонидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар кенг ёритилган. Шунингдек, ушбу қўлланма маҳаллалар учун кадрларни саралашнинг долзарб масалаларига бағишланиб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари ва фаоллари ҳамда ушбу соҳаларда кадрлар ишини ташкил этишдан манфаатдор бўлган барча учун мўлжалланган. Қўлланмадан маҳалла фаоллари, ходимлари учун ўз ишларини самарали, илмий методик асосда ташкил қилишларида муҳим аҳамият касб этади.
Nashr yili
2021
Sahifalar
96 ta
Ko'rishlar
2
Yuklab olishlar
0