Asosiy / Kutubxona / Давлат ташкилотлари ходимларининг гендер сенситивлик компетенцияларини шакллантириш масалалари
Давлат ташкилотлари ходимларининг гендер сенситивлик компетенцияларини шакллантириш масалалари
9
sahifa
2021
yil
Kitob

Давлат ташкилотлари ходимларининг гендер сенситивлик компетенцияларини шакллантириш масалалари

Моҳира Холиқова

Kitob haqida

Кенг миқёсда ижтимоий-иқтисодий интеграция ва глобаллашув, инсониятнинг маънавий-ахлоқий қадриятларини қайта кўриб чиқишга интилиши, барча соҳаларда янги технологияларни ўзлаштириш, инновацияларни жорий қилиш - замонавий менежмент - бошқарув тизими олдига ҳам янги талабларни қўймоқда. Замонавий корпорациялар бошқариладиган ижтимоий тузилма эканлиги эътиборга олинса, улар фаолиятини самарали ташкил қилмоқ учун корпоратив бошқарувнинг қуйидаги энг муҳим тамойилларини тадбиқ этиш мақсадга мувофиқлиги англашилади: - стратегик режалаштириш; - мақсад ва вазифаларни аниқ белгилаш; - тўғри қарорлар қабул қилиш; - тизимли таҳлил; - приоритетларни тўғри танлаш; - кадрлар профессионализми ва компетентлигини изчил ривожлантириш ва ҳ. Хусусан, менежмент соҳасидаги энг муҳим вазифалардан бири XXI аср касбий ва ахборот-таълим муҳитини барқарор ривожланиш мақсадлари асосида ташкил этишдир. Замонавий раҳбарнинг муҳим компетенцияларига қуйидагилар киради: - лидерлик - ташкилотчилик - сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-аҳлоқий билимлар - нотиқлик маҳорати - стресс-менежмент - низоларни бошқариш - гендер сенситивлик (сезгирлик). Муаммонинг ечими шахсий имкониятларни муттасил ривожлантириш, демократик давлатда ва фуқаролик жамиятида яшаш кўникмаларини эгаллаш, касбий малака ва компетенцияларни шакллантириш масаласига бориб тақалади. «Lifelong learning», яъни “умр давомида таълим олиш” концепциясининг пайдо бўлгани бежиз эмас. Бугунги кунда мавжуд барча таълим дастурларини ушбу концептуал ғоя ва тамойиллар асосида қайта кўриб чиқишга эҳтиёж бор.
Nashr yili
2021
Sahifalar
9 ta
Ko'rishlar
2
Yuklab olishlar
0
Давлат ташкилотлари ходимларининг гендер сенситивлик компетенцияларини шакллантириш масалалари