Asosiy / Kutubxona / Маҳалла фуқаролар йиғинларида иш юритиш жараёнини амалга ошириш электрон қўлланмалар
sahifa
yil
Kitob
Маҳалла фуқаролар йиғинларида иш юритиш жараёнини амалга ошириш электрон қўлланмалар
Эрматов Ш. Т.
Kitob haqida
Ушбу электрон қўлланмаларнинг асоссий мақсади маҳалла фуқаролар йиғинларида иш юритиш жараёнини амалга ошириш билан банд бўлган ходимларга (МФЙ раиси, унинг ўринбосарларига, иш юритиш ва ижро интизоми учун масъул бўлган ходимларга) касбий малакаларини ошириш ва бу борада услубий кўрсатмалар бериш, уларнинг иш юритиш ҳужжатлари билан ишлаш самарадорлигини яхшилаш, жонлантиришдан, энг асосийси “қоғозсиз технология”, “рақамли технология” билан ишлашни ўргатишдан иборат. Электрон қўлланмалар номлари: 1 - Маҳалла фуқаролар йиғинларида йиғмажилдлар номенклатурасини тузиш бўйича йўриқнома 2 -Маҳалла фуқаролар йиғинларида иш юритишни ташкил қилиш бўйича йўриқнома 3 - Маҳалла фуқаролар йиғинларида иш юритиш регламенти 4 - Маҳалла фуқаролар йиғинларида йиғмажилдларни шакллантириш ва архивга топширишга тайёрлаш жараёнлари 5 - Маҳалла фуқаролар йиғинларида идоравий архивларни ташкил этиш ва ҳужжатларни сақлашдаги талаблар 1 - Маҳалла фуқаролар йиғинларида йиғмажилдлар номенклатурасини тузиш бўйича йўриқнома Мазкур йўриқнома фуқаролар йиғинларида йиғмажилдлар номенклатурасини тузиш тартибини белгилаб, номенклатурани тузишдаги ишлар кетма-кетлиги ва аҳамият берилиши лозим бўлган муҳим жараёнлар киритилган. 2 - Маҳалла фуқаролар йиғинларида иш юритишни ташкил қилиш бўйича йўриқнома Мазкур йўриқнома маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳужжатларни тайёрлаш қоидалари, усуллари ва жараёнларини, ҳамда улар билан ишлаш тартибини белгилайди. 3 - Маҳалла фуқаролар йиғинларида иш юритиш регламенти Мазкур йўриқнома маҳалла фуқаролар йиғинларида иш юритиш тартиби ва жараёнларини, ҳамда ҳужжатлар билан ишлаш тартибини белгилайди. 4 - Маҳалла фуқаролар йиғинларида йиғмажилдларни шакллантириш ва архивга топширишга тайёрлаш жараёнлари Мазкур йўриқнома маҳалла фуқаролар йиғинларида архив ҳужжатларини шакллантириш, идоравий архивга топшириш ва вақтинчалик фойдаланишга бериш жараёнларини белгилайди. 5 - Маҳалла фуқаролар йиғинларида идоравий архивларни ташкил этиш ва ҳужжатларни сақлашдаги талаблар Мазкур талаблар маҳалла фуқаролар йиғинларида идоравий архивларни ташкил этиш ва архив ҳужжатларини сақлашдаги талабларни белгилайди.
Nashr yili
Sahifalar
ta
Ko'rishlar
4
Yuklab olishlar
0