Asosiy / Kutubxona / Ахборотлашган жамият контекстида ўзбек оиласининг социомаданий қадриятлар тизимини ривожлантириш муаммолари
Ахборотлашган жамият контекстида ўзбек оиласининг социомаданий қадриятлар тизимини ривожлантириш муаммолари
6
sahifa
2021
yil
Kitob

Ахборотлашган жамият контекстида ўзбек оиласининг социомаданий қадриятлар тизимини ривожлантириш муаммолари

Моҳира Холиқова

Kitob haqida

Авлодлар узвийлигининг бузилиши, маънавий-ахлоқий қадриятлар тизими издан чиқиши оилавий қадриятлар инқирозига олиб келмоқда. Замонавий жамиятларда янги социомаданий қадриятларнинг шаклланиши, ота-оналар ва болалар, эркаклар ва аёллар социотипологик қиёфаларининг ўзгариши, ёшлар субмаданияти, гендер тенглиги, ташқи миграция, мультикультурализм, «авлодлар тўқнашуви» каби муаммолар социологик тадқиқотларнинг асосий мавзуси бўлиб қолмоқда. Ушбу шароитда оилавий қадриятлар ва анъаналарни ривожлантириш, оиладаги катта ва кичик авлод ўртасидаги ворисийликни таъминлаш, авлодларни миллий маънавий-ахлоқий қадриятлар асосида бирлаштириш муҳим аҳамият касб этади. Зеро оила аждодлардан мерос бўлиб асрлар мобайнида сақланиб келаётган миллий қадриятлар, катталарга ҳурмат кўрсатиш, уларнинг олдида одоб сақлаш, дуосини олиш каби ота-боболаримиздан мерос қадриятлар, шарқона одоб, муқаддас анъаналарни кейинга авлодларга етказиб берувчи (транслятор), тарбия омилидир.
Nashr yili
2021
Sahifalar
6 ta
Ko'rishlar
5
Yuklab olishlar
0
Ахборотлашган жамият контекстида ўзбек оиласининг социомаданий қадриятлар тизимини ривожлантириш муаммолари