
6
sahifa
2021
yil
Kitob
Оилавий психологик консультация ва унинг усуллари
Раъно Исмайлова
Kitob haqida
Никоҳ ва оила замонавий жамиятда қийин даврни бошдан кечирмоқда. Моддий аҳволнинг ёмонлашуви, тўлиқ бўлмаган оилалар сонининг кўпайиши, фарзанд кўришга бўлган қизиқишнинг пасайиши (шу жумладан, бефарзанд оила), болаларни оиладан четлаштириш - буларнинг барчаси бизга оиладаги инқироз ҳолати тўғрисида хабар беради. Кўп муаммолар оилавий ҳаётдаги ўзгаришлар, низоли вазиятлар, оила аъзолари ўртасидаги муносабатни бузишилиши жараёнида юзага келади. Мустақил оила муаммоларни ўзи ҳал қилишга интилади. Баъзи ҳолларда бу ёрдам бериши мумкин, бошқаларда эса қарама-қаршиликларнинг янада кучайишига олиб келади. Оилавий психолог -консултант психология фанининг ҳар қандай соҳаси - когнитивизм, психоанализ, гуманистик психология ва бошқаларнинг тарафдори бўлиши мумкин. Психолог-консултантнинг вазифаси маълум бир кишига ёки мурожаат қилган одамларнинг кичик гуруҳига ўзининг ишончлилигини кўрсатадиган усул ва методлардан фойдаланган ҳолда психологик ёрдам кўрсатишдир. Шу билан бирга, оилада конструктив ўзгаришлар юз бериши учун, муносабатларга ёрдам беришдан ташқари (муносабатларга ёрдам бериш фонида), маълум бир роллар тўплами таъсиридан фойдаланиш мумкин. Психолог-консультант томонидан қўлланиладиган таъсирларнинг тўплами унинг назарий йўналишини акс эттиради. Бироқ, бугунги кунда психолог-консультантларнинг аксарияти эклектик бўлиб, турли хил назарий ёндашувларда ишлаб чиқилган техника ва усуллардан амалиётда фойдаланадилар.
Nashr yili
2021
Sahifalar
6 ta
Ko'rishlar
3
Yuklab olishlar
0