Asosiy / Kutubxona / Ғарб ва шарқ тамаддунида гендернинг ижтимоий-фалсафий илдизлари
Ғарб ва шарқ тамаддунида гендернинг ижтимоий-фалсафий илдизлари
6
sahifa
2021
yil
Kitob

Ғарб ва шарқ тамаддунида гендернинг ижтимоий-фалсафий илдизлари

Моҳира Холиқова

Kitob haqida

Эркаклар ва аёллар хуқуқига оид гендер тенглиги муаммолари узоқ тарихий трансформацияни бошидан кечирди. Ушбу трансформация Ғарб ва Шарқ тамаддунининг ривожланиш тенденцияси, илмий-когнитив, ижтимоий-фалсафий тафаккурида ўз аксини топган. Ҳар қандай маданият гендер нейтрал эмас. Гендер тушунчаси маданиятга сингиб кетган, бошқача қилиб айтганда, маданият - бу қадриятлар ва меъёрлар, муносабат ва стереотиплар тўплами, ижтимоий таркибга киритилган, жинсга қараб белгиланадиган хатти-ҳаракатлар ва ижтимоий ўзаро таъсирлар.Тарихда аёлларга нисбатан зулм кўринишлари турли даврларда бўлган. Арабистон ярим оролида қиз болаларни тириклайин кўмиш каби жоҳилият даврининг шафқатсиз одатлари ҳукм сурган. Ҳиндистонда эридан маҳрум бўлган аёл ҳам тириклайин гулҳанда ёқилишга маҳкум бўлган сати удуми мавжуд бўлган. Қадимги Хитойда қиз боланинг туғилишига фалокат сифатида қаралган.
Nashr yili
2021
Sahifalar
6 ta
Ko'rishlar
4
Yuklab olishlar
0
Ғарб ва шарқ тамаддунида гендернинг ижтимоий-фалсафий илдизлари