
sahifa
yil
Kitob
Махаллаларда нотинч оилалар билан ишлаш механизмлари
С. Алимов, Р. Назарова, Н. Эгамбердиева, М. Бўриева
Kitob haqida
Мазкур қўлланмада маҳаллаларда мавжуд нотинч, низоли ва ажрашиш ёқасидаги оилалар билан ишлашнинг ўзига хос хусусиятлари, маҳаллада фаолият олиб бораётган мутасаддилар, хусусан, маҳалладаги хотин-қизлар фаолларининг мазкур йўналишда эътибор қаратиши лозим бўлган жиҳатлар ёритиб берилган. Ушбу қўлланмадан Оила ва хотин-қизлар қўмитаси тизими мутасаддилари, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари, "Оқила аёллар" ҳаракати аъзолари, маънавий-маърифий ишлар бўйича тарғиботчилар, ушбу соҳа бўйича тадқиқотчилар ҳамда кенг жамоатчилик методик манба сифатида фойдаланиши мумкин. Услубий қўлланма Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрда қабул қилинган ПҚ-401-сон "Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори билан тасдиқланган йўл харитасининг 34-бандининг ижросини таъминлаш мақсадида тайёрланди.
Nashr yili
Sahifalar
ta
Ko'rishlar
18
Yuklab olishlar
2