
sahifa
yil
Kitob
Маҳаллаларда нотинч оилалар билан ишлаш механизмлари
"Оила ва хотин-қизлар" илмий-тадқиқот институти "Обод ва хавфсиз маҳалла" бўлими
Kitob haqida
Маълумки, жамиятнинг муҳим бўғини бўлган оилалар қанчалик тинч ва тотув бўлса, шундагина давлат тинч ва барқарор равнақ топади. Оиланинг мустаҳкамлиги ва унда маънавий-аҳлоқий жиҳатларнинг шаклланиши муҳим аҳамиятга эга. Бинобарин оила деб аталмиш муқаддас маконда фарзандлар камолга етади, улғаяди. Жамиятда намунали оилалар талайгина. Намунали оила деганда, оилавий муносабатлар маънавий мезонлар асосида қурилган, яхши ва ахлоқли фарзандлар тарбиялаган нурли, отахон ва онахоналар кўз олдимизга келади. Уларнинг борлиги бошқалар учун ибрат мактабидир. Aммо, афсуски, бу оилалар билан бир пайтда буларга тескари равишда фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи ва ижтимоий салбий муҳитга эга оилалар ҳамлар мавжуд. Бундай оилаларга, «жанжалкаш оила», «низоли оила», «нотинч оила» каби тушунчаларнинг ишлатилиши шулар жумласидан. Нотинч оилалар, бу ҳаёт фаолиятида носоғлом муҳит хукм сурадиган ижтимоий мавқега эга бўлган оилалардир. Бундай оилаларни келиб чиқишига оила даромади паст даражадалиги, ёмон психологик ҳолатлар, оилада маданият даражаси пастлиги каби вазиятлар мисол бўлади олади. Ушбу оилалар уларга юклатилган вазифаларни бажара олмайдилар, уларнинг мослашиш қобилиятлари паст даражада, оилада тарбиялаш жараёнлари қийинчиликлар билан ўтади. Бундай турдаги оила учун ижтимоий педагог томонидан фаол ва давомий ёрдам керак бўлади. Нотинч оилаларда яшовчи эр-хотин ўртасида вужудга келадиган низоларнинг криминологик ва психологик хусусиятлари, оқибатлари ҳамда ўзига хос жиҳатлари бевосита бошқа низолардан тубдан фарқ қилади.
Nashr yili
Sahifalar
ta
Ko'rishlar
17
Yuklab olishlar
0