
11
sahifa
2023
yil
Kitob
Маҳаллаларда нотинч оилалар билан ишлаш механизмлари
Мирзараимов Д.
Kitob haqida
Маълумки, жамиятнинг муҳим бўғини бўлган оилалар қанчалик тинч ва тотув бўлса, шундагина давлат тинч ва барқарор равнақ топади. Оиланинг мустаҳкамлиги ва унда маънавий-аҳлоқий жиҳатларнинг шаклланиши муҳим аҳамиятга эга. Бинобарин оила деб аталмиш муқаддас маконда фарзандлар камолга етади, улғаяди. Жамиятда намунали оилалар талайгина. Намунали оила деганда, оилавий муносабатлар маънавий мезонлар асосида қурилган, яхши ва ахлоқли фарзандлар тарбиялаган нурли, отахон ва онахоналар кўз олдимизга келади. Уларнинг борлиги бошқалар учун ибрат мактабидир. Aммо, афсуски, бу оилалар билан бир пайтда буларга тескари равишда фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи ва ижтимоий салбий муҳитга эга оилалар ҳамлар мавжуд. Бундай оилаларга, «жанжалкаш оила», “низоли оила”, “нотинч оила” каби тушунчаларнинг ишлатилиши шулар жумласидан.
Nashr yili
2023
Sahifalar
11 ta
Ko'rishlar
14
Yuklab olishlar
0