
32
sahifa
2023
yil
Kitob
ТАҲЛИЛИЙ МАЪЛУМОТНОМА
“Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти
Kitob haqida
Тадқиқот мақсади: маҳаллаларда давлат органлари ва жамоат тузилмаларининг жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қизларни ижтимоий мослаштириш ва реабилитация қилиш соҳасидаги фаолиятини такомиллаштириш ҳамда илмий назарий асосларини ишлаб чиқиш. Тадқиқот вазифалари: - жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қизларни ижтимоий мослаштириш ва реабилитация қилиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш: - жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қизларни муаммолари (ижтимоий-иқтисодий, фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлари соҳасида) бўйича кенг кўламли ўрганишлар ўтказиш ва бу соҳадаги мавжуд тажрибаларни таҳлил қилиш ҳамда қайта ижтимоийлаштириш тизимини ривожлантириш йўналишларини аниқлаш; - жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қизларни ижтимоий мослаштириш ва реабилитация қилишда давлат органлари ва жамоат тузилмаларининг ҳамкорлигини йўлга қўйиш: - давлат органлари ва жамоат тузилмаларининг жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва келгусидаги меҳнат фаолиятларини яхшилаш бўйича ишлаш имкониятларини кенгайтириш; Тадқиқот объекти: Маҳаллалардаги жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қизлар билан ишлаш тадқиқотнинг объектини ташкил этади. Тадқиқот предмети: Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қизларни вайта иштимойлаштиришда давлат органлари ва жамоат тузилмаларининг ҳамкорлигини тадқиқот предмети ҳисобланади.
Nashr yili
2023
Sahifalar
32 ta
Ko'rishlar
17
Yuklab olishlar
0