
7
sahifa
2023
yil
Kitob
Японияда хотин-қизларнинг ижтимоий ҳолати ва қадриятларидаги ўзгаришлар
Нуруллаева У.
Kitob haqida
Япония асрлар давомида маданий ва диний қадриятлар ҳукм сурган мамлакат ҳисобланган. Буддизм таълимоти аёлнинг эркакдан пастлигини диний жиҳатдан қонунлаштирган бўлиб, хотин-қизлар ёмонлик келтирувчи, жанжал ва оилавий ажримлар сабабчиси сифатида таърифланган [1] . Унга кўра, нирвана, яъни бахт ва абадий тинчлик ҳолатига еришиш учун аёл ҳозирги ҳаётида азоб ва уқубатларга чидаши ҳамда кейинги ҳаётида эркак бўлиб қайта туғилиши керак бўлган [2] . Хотин-қизлар ўтиши лозим бўлган синовлар уларнинг ўз оиласида эри, қайнонаси ва кексаларга бўлган ҳурмати, хизмати ва сабри билан белгиланган. Шунинг асосида қадимдан япон жамиятда оила таълимида “дансон, жоҳи” (“эркакни ҳурмат қилинг ва аёлни менсиманг”) ибораси сингдирилиши аёлларга бўлган муносабатнинг яна бир шакли ҳисобланади. Мазкур иборага кўра, эр ўз хотинига доимо бўйсунувчига ишора қилувчи омае (сан) олмоши билан мурожаат қилиш, хотин эрига эса бошлиққа нисбатан қўлланиладиган аната (сиз) кишилик олмошидан фойдаланган. Албатта, замонавий шаҳар оилаларда кўплаб эрларнинг ҳам аёлларга нисбатан одобли олмошлардан фойдаланиш ҳолатлари тобора кўпайиб бормоқда [3] . [1] Главева Д.Г. Традиционная японская культура - специфика мировосприятия. - М., 2003. – 315 с. [2] Kurihara Toshie A History of Women in Japanese Buddhism: Nichiren’s Perspectives on the Enlightenment of Women // The Journal of Oriental Studies. – 2003. – N 13. – P. 94–118. [3] Алпатов В.М. История и культура Японии. - М., 2001. – 211 с.
Nashr yili
2023
Sahifalar
7 ta
Ko'rishlar
17
Yuklab olishlar
0