Asosiy / Kutubxona / Ўзбекистонда оилаларнинг ажрашиш омиллари ва динамикаси прогнозлари
Ўзбекистонда оилаларнинг ажрашиш омиллари ва динамикаси прогнозлари
68
sahifa
2020
yil
Kitob

Ўзбекистонда оилаларнинг ажрашиш омиллари ва динамикаси прогнозлари

Ташмухамедова Д.Г., Сафарова Н.Н., Каримова Д.М.

Kitob haqida

Ушбу нашр “Ўзбекистонда оилаларнинг ижтимоий-демографик ривожлантиришни асосий индикаторларининг факторли таҳлили ва ўрта муддатли прогнозларини ишлаб чиқиш” лойиҳаси асосида тайёрланган. Лойиҳа Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган. Рисола ижтимоий-иқтисодий омилларнинг мамлакатдаги ажрашиш даражасига таъсирини баҳолашга бағишланган. Тадқиқотда Қорақалпоғистон Республикаси, 12 та вилоят ва Тошкент шаҳри бўйича 2009-2018 йиллардаги маълумотлардан таркиб топган панель маълумотлар базасидан фойдаланиб эконометрик таҳлил ўтказилди. Эконометрик таҳлил натижалари ва хорижий тажрибадан фойдаланиб, кенгайиб бораётган модернизация, индустриализация, урбанизация ва миграция жараёнлари ҳамда оилалар ажрашишлари орасидаги миқдорли боғлиқликлар аниқланди. Ушбу хулосалар Ўзбекистонда оила институтини мустаҳкамлаш бўйича устувор йўналишларни белгилаш имконини беради. Ушбу рисола оила институтини мустаҳкамлаш масалалари бўйича қарорларқабул қиладиган раҳбар шахслар ва мутахассислар учун мўлжалланган.
Nashr yili
2020
Sahifalar
68 ta
Ko'rishlar
3
Yuklab olishlar
0
Ўзбекистонда оилаларнинг ажрашиш омиллари ва динамикаси прогнозлари