Asosiy / Kutubxona / Замонавий раҳбар аёлнинг бошқарув кўникмалари
Замонавий раҳбар аёлнинг бошқарув кўникмалари
2
sahifa
2023
yil
Kitob

Замонавий раҳбар аёлнинг бошқарув кўникмалари

Эгамбердиева Н., Сабирова Э.

Kitob haqida

Президентимиз томонидан 2022-йил 1-март куни оила ва хотин-қизлар масалаларига бағишланган видеоселектрда мамлакатимиздаги барча вазирлик ва идоралар раҳбарлари ўринбосарларининг камида бир нафари аёллардан иборат бўлиши керак эканлиги таъкидланди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг “2030-йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини тасдиқлаш ҳақида” 2021-йил 28-майдаги СҚ-297-ИВ-сон қарорида ҳам давлат органларининг раҳбарлик лавозимларига танловлар асосида тайинлаш механизмларини жорий қилиш орқали хотин-қизларнинг раҳбарлик лавозимларидаги улушини босқичма-босқич ошириб бориш; давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига раҳбарлик лавозимларига тавсия этилган хотин-қизларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясид малакасини ошириш бўйича тизимли тадбирларни белгилаш назарда тутилган. Шундан келиб чиққан ҳолда ушбу услубий қўлланмада замонавий раҳбар аёлнинг иқтисодий ва молиявий саводхонлиги, раҳбар ахлоқи, бошқарув усуллари ва маданияти кабилар ёритиб берилган. Шунингдек, мазкур масалаларга оид миллий ва хорижий тажрибаларга ҳам тўхталиб ўтилган. Мазкур услубий қўлланма Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳузуридаги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти томонидан амалга оширилган ЖҲБЛ-93/1 рақамли “Раҳбар хотин-қизларни тайёрлаш бўйича “Замонавий раҳбар аёлнинг бошқарув кўникмалари” услубий қўлланмасини яратиш” мавзусидаги қисқа муддатли илмий лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган.
Nashr yili
2023
Sahifalar
2 ta
Ko'rishlar
11
Yuklab olishlar
0