Asosiy / Kutubxona / Ўсмирларни оилага тайёрлашда миллий қадриятларнинг ўзига хос жиҳатлари
Ўсмирларни оилага тайёрлашда миллий қадриятларнинг ўзига хос жиҳатлари
5
sahifa
2023
yil
Kitob

Ўсмирларни оилага тайёрлашда миллий қадриятларнинг ўзига хос жиҳатлари

“Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти бўлим бошлиғи в.б., педагогика фанлари номзоди, доцент, Норқулов Ҳусниддин Дўсбекович

Kitob haqida

Ҳар бир миллат ўзига хос қадриятларини вужудга келтириб, даврлар ўтиши билан уларнинг янги-янги жиҳатларини шакллантириб, сайқаллаштириб бораверади. Миллий қадриятлар ҳар бир халқнинг тарихий тафаккури натижасидир. Миллий қадриятлар такомиллаштирилиб, кейинги авлодга замон билан ҳамнафас ҳолда етказилса, миллат тараққиётида аҳамияти каттадир. Акс ҳолда, миллий қадриятларнинг таназзули – миллатнинг таназзулидир, десак муболаға бўлмайди. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишидаги маърузасида: “Агар жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир. Биз янги Ўзбекистонни барпо этишга қарор қилган эканмиз, иккита мустаҳкам устунга таянамиз. Биринчиси – бозор тамойилларига асосланган кучли иқтисодиёт. Иккинчиси – аждодларимизнинг бой мероси ва миллий қадриятларга асосланган кучли маънавият” [1] , – деб таъкидлаган. [1] Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишидаги нутқи. –Тошкент, 2021.
Nashr yili
2023
Sahifalar
5 ta
Ko'rishlar
14
Yuklab olishlar
0