Asosiy / Kutubxona / Оиланинг маҳалла ва таълим муассасалари билан ҳамкорлигини кучайтириш истиқболлари

15
sahifa
2022
yil
Kitob
Оиланинг маҳалла ва таълим муассасалари билан ҳамкорлигини кучайтириш истиқболлари
педагогика фанлари номзоди, доцент., Норқулов Ҳусниддин Дўсбекович
Kitob haqida
Жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий тузилишининг ўзгариши оиланинг шаклланишига, унинг ўзаро алоқа шаклларига таъсир кўрсатади. Айниқса, жамиятнинг моддий техника ва маънавий йўналишидаги ўзгаришлари оила фаолиятининг ўзгаришига сабаб бўлмоқда. Бундай ўзгаришлар оила қуриш, меҳр-муҳаббат, ўзаро дўстлик ва фарзанд кўришни режалаштиришда ўз ифодасини топмоқда. Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёев: “Оила биз учун муқаддас. Муқаддаслиги шуки, авваламбор, қаерда ишлашидан қатъий назар, ким бўлишидан қатъий назар, агар оилада тарбия, оилада муҳит, оилада ҳалоллик, муносабат, тарбияга алоҳида эътибор бермаса, ҳеч қачон натижа бўлмайди. Шунинг учун мен фарзандларимнинг тарбиясига жуда катта эътибор бераман. Ҳар бир фарзандимга ҳам, неварамга ҳам алоҳида ўзимнинг муносабатим бор. Ҳар бир неварамнинг алоҳида характерини биламан, орзусини, истагини биламан” [1] – деб фикрини билдирди. [1] Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳужжатли фильмда оиланинг ҳаётидаги ўрни ҳамда нима уни бахтли қилиши тўғрисидаги нутқидан. 2018 йил 24 июнь.
Nashr yili
2022
Sahifalar
15 ta
Ko'rishlar
17
Yuklab olishlar
0